МХХ Самарқанд қишлоқ хўжалик институти декан ўринбосарини қўлга олди

Дата: 16:53, 08-08-2017.

Тошкент. 8 август. ЎзТАГ – МХХ ходимлари Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (СамҚХИ) иқтисодиёт факультети декани ўринбосари Улуғбек Умиров ва унинг шериклари бўлган ушбу ОТМнинг икки талабасини ашёвий далиллар билан бирга қўлга олдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Тергов маълумотларига кўра, Умиров хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда, ОТМ айрим ўқитувчи ва талабалари билан тил бириктириб, абитуриентларнинг ота-оналаридан институтга киритиш эвазига пул ундириш бўйича ноқонуний схемани ташкил этган.

“Декан ўринбосари икки талабаси орқали ОТМга муаммоларсиз киришни истаганларни излаб топган. У катта пул эвазига уларга тест синовларида ёрдам беришга ваъда қилган. Айни пайтда у ўта эҳтиёткорлик қилиб, пулни воситачилар орқали олган. Ходимлар уни қўлга олиш бўйича махсус операция ўтказдилар”, - дея таъкидланади куч тизими хабарида.

Декан ўринбосари Самарканд туманида яшовчи кишининг икки қариндошини ўқишга киритиш учун $10 минг сўраган. Мижоздан пулни Умировнинг шериги бўлган талаба олиб, уни эгасига етказиши зарур бўлган.

 “Оператив ходимлар олдин талаба Б.А.ни пул олаётган пайтида ушладилар, у айбини тўлиқ тан олди. У декан ўринбосари воситачилик учун валютада пул ваъда қилганини ҳам айтиб берди. Кейинчалик ишнинг асосий фигуранти ҳам пул олаётган пайтида қўлга олинди”, - деб таъкидлашди куч тизими хабарида.

Самарқанд прокуратураси қўлга олинганларга нисбатан Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича иш қўзғади, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: