МХХ Самарқандда йирик партиядаги наркотикларни тўхтатиб қолди

Дата: 15:20, 19-05-2017.

Тошкент. 19 май. ЎзТАГ – МХХ оператив ходимлари Самарқанд вилоятининг Ургут туманида махсус тадбирлар доирасида наркотик сотувчилардан йирик партиядаги наркотикларни олиб қўйдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизимининг расмий хабарига асосланган ҳолда.

Куч тизими ходимлари кўрсатилган туманда Тожикистонлик жиноятчилар билан келишган ҳолда мамлакат ҳудудига наркотикларни контрабанда усулида олиб кириш, сотиш ва бошқа жойларга жўнатиш билан шуғулланувчи наркогуруҳ фаолият юритаётганини аниқладилар.

“Бундан олдин МХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари гуруҳ бошлиғи Шерзода Холов ва унинг тўрт шеригини қўлга олган эдилар. Улардан 5,3 килограммдан ортиқ афюн моддаси, миллий ва хорижий валютадаги йирик пул маблағлари олиб қўйилган эди. Холов сўроқда молларнинг бир қисмини Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи кишига сотишга улгурганини айтиб берди”, - деб таъкидлашди МХХ матбуот хизмати марказида.

Ўтказилган махсус тадбирлар доирасида харидор Ургут туманида яшовчи Қўлдош Каримовлиги маълум бўлди. Унинг томорқаси текширилганда 1,6 кг наркотик бўлган яширин жой аниқланди.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши очилди, тергов олиб борилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: