МХХ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходимини таъмагирлик қилгани учун қўлга олди

Дата: 16:22, 04-08-2017.

Тошкент. 4 август. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг собиқ ходими Муродилло Эсоновни фирибгарлик бўйича жиноий ишга алоқадор аёлга белгиланган жазо шаклини ўзгартиришга ёрдам бериш учун валютада пул маблағлари ундирмоқчи бўлгани учун қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МХХ хабарига асосланган ҳолда.

“Эсонов Жиноий ишлари бўйича Учтепа туман судида Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) бўйича ўтаётган жиноий ишга алоқадор аёлдан 10 минг доллар ундимоқчи бўлган. Бунинг эвазига у аёлга озодликдан маҳрум қилишни назарда тутмайдиган жазо белгиланишига ёрдам беришни ваъда қилган”, - дейилади куч тизими хабарида.

Қўлга олинган шахс биринчи сўроқдаёқ ўз айбини тан олди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Муродилло Эсоновга нисбатан судида Жиноят кодексининг 168 моддаси (фирибгарлик) ва 211 моддасида (пора бериш) кўзда тутилган жиноят белгилари бўйича иш қўзғади. Ҳозирда тергов органлари қўлга олинган шахснинг суд органларидаги эҳтимолий алоқаларини аниқламоқдалар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: