МХХ вилоятдаги ОТМга жойлаштириш учун $2 минг ундираётган ҳокимият ходимини қўлга олди
Тошкент. 7 июл. ЎзТАГ – МХХ Бошқармаси тезкор ходимлари Сирдарё вилояти Сирдарё тумани ҳокимияти спорт ишлари бўлими бошлиғи 39 ёшли Исроил Жанибиловни $1 минг пора олаётган пайтида ашёвий далил билан биргаликда қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
“Юқоридаги шахс абитуриентнинг ота-онасидан Гулистон давлат университетига киришда кўмак ваъдаси эвазига жами $2 минг ундириши керак бўлган. У қолган $1 мингни абитуриент тест синовларини муваффақиятли топширганидан кейин олишни режалаштирган”, - деб таъкидланади хужжатда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Жанибиловга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддалари бўйича жиноят иши очди. Тергов давом этмоқда. Хусусан, ходимлар Жанибиловнинг Гулистон давлат университетидаги жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича тадбирлар ўтказмоқдалар.