МХХ йирик валютачиларга қарши янги рейдлар ўтказди

Дата: 16:08, 13-11-2017.

Тошкент. 13 ноябр. ЎзТАГ – Миллий хавфсизлик хизмати оператив ходимлари ўтказган қатор махсус операцияларда навбатдаги йирик валютачилар фаолиятига чек қўйилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хусусан, Фарғона вилоятининг Бувайда туманида яшовчи 31 ёшли Асилбек Ғоффоров $5,9 мингни 8150 сўм курси бўйича 48,8 млн сўмга сотишга уриниш пайтида қўлга олинди”.

Бундан ташқари, Жиззахда 37 ёшли Икром Холиқов $2,2 мингни 17,6 млн сўмга сотмоқчи бўлганда ушланди. Унинг ёнидан 28,9 млн сўм ҳам топилди.

Терговгача тадбирлар доирасида Холиқов жорий йил январда Жиззах шаҳар суди томонидан валюта савдоси учун маъмурий жавобгарликка тортилгани аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ушбу фактлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қийматларини ноқонуний сотиб олиш ва сотиш) бўйича иш қўзғатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: