МХХ йирик валютачиларни қўлга олишда давом этмоқда

Дата: 12:37, 11-10-2017.

Тошкент. 11 октябр. ЎзТАГ – Яқинда Миллий хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари Тошкентнинг Яккасарой туманида яшовчи 38 ёшли Бахтиёр Тожиевни қўлга олдилар. У узоқ вақт давомида уйида валюта алмаштириш билан шуғулланиб келган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унинг турар жой текширилганда 110 евро, $19,1 минг ва 268,5 млн сўм топилиб, олиб қўйилди. Пуллар кейинроқ “Ипотека банк” АТИБга топширилди”, – деб таъкидланади куч тизими хабарида.

Бундан ташқари, Хонободда (Андижон вилояти) ўтказилган операция доирасида 27 ёшли Камолиддин Юнусов ва 29 ёшли Азизбек Ботировлар $5600ни 45,6 млн сўмга 8150 курси бўйича ноқонуний алмаштириш чоғида қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ушбу фактлар бўйича Ўзбекистон Жиноят кодексининг 177 моддаси (валюта қийматларини ноқонуний соттиб олиш ва сотиш) бўйича иш қўзғатди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: