МХХ “Ўзбекэнерго” ходимларини таъмагирлик учун қўлга олди

Дата: 10:05, 14-08-2017.

Тошкент. 14 август. ЎзТАГ – МХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Бош прокуратура ҳузуридаги департамент вакилари билан биргаликда “Ўзбекэнерго” АЖга қарашли “Ўзэлектартармоқ” УКнинг Жанубий-Шарқий КЭС юқоривольтли тармоғи икки ходимини қўлга олди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

 “Ушбу корхонанинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Алижон Муҳиддинов ва қўриқлаш бўлими ходими Дилшод Раҳмоновлар хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда фуқаро “Э.О.”дан қўриқлаш бўлими ходими сифатида ишга жойлаш эвазига пул маблағлари талаб қилишган”, - дея таъкидланади куч тизими хабарида.

Муҳиддинов ва Раҳмонов махсус ўтказилган операция доирасида $2 минг олаётган пайтида қўлга олинди. Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ушбу факт юзасидан юқоридаги кўрсатилган шахслар устидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қатор моддалари бўйича иш қўзғади. Тергов давом этмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: