МХХ Ўзбекистон ОТМга киришда бир неча фирибгарлик фактларини фош қилди
Тошкент. 23 август. ЎзТАГ – МХХ тезкор ходимлари Ўзбекистон ОТМга киришда бир неча махсус операциялар ўтказиб, улар доирасида хусусий хонадонларда “бункер”ларни аниқладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) куч тизими хабарига асосланган ҳолда.
Одатда “бункер” деганда ОТМга кириш тест имтиҳонларида пул эвазига абитуриентларга ёрдам берувчи ўқитувчи ёки аълочи талабалар гуруҳи йиғиладиган жой тушунилади.
“МХХ тезкор ходимлари биринчи “бункер”ни Юнусобод туманидаги хусусий хонадонда фош этдилар. Бу ерда 12 кишидан иборат гуруҳ абитуриентлар учун тест саволларини ечиш билан шуғулланган. Қўлга олинганлар орасидаги сўров уни Тошкент Ахборот технологиялари университетининг собиқ талабаси Шерзод Илошов ташкил этганлиги эҳтимолини аниқлади”, - деб таъкидлашди куч тизими матбуот хизматида.
Шунингдек, мазкур тумандаги бошқа бир манзилда ҳам яна бир “бункер” борлиги ҳақида маълумот олинди. У юқоридаги ОТМ талабаси ТУИТ Ҳабибулла Дўсмуродов томонидан ташкил этилган бўлиб чиқди.
“ТАТУ “Иқтисодиёт” факультети декани ўринбосари Ўрол Хайдаров ҳам юқоридаги қонунга хилоф фаолиятга алоқадорлиги аниқланди. Терговда Хайдаровнинг бошқа ишлари ҳам очилиб қолди. Шу куннинг ўзида у ТАТУ тест имтиҳонлари пайтида абитуриентлардан бирининг материалларини аудиториядан олиб чиқиб кетаётганда ушланди”, - дейилади куч тизими хабарида.
Солиқ ва валюта жиноятлари билан курашиш департаменти томонидан Шерзод Илошов, Ҳабибулла Дўсмуродов ва Ўрол Хайдаровларга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзатилди. Тергов давом этмоқда.