МОҚ президенти Uzbek Tigers фаолияти тугатилгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади

Дата: 16:05, 19-02-2018.

Тошкент. 19 феврал. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (МОҚ) раиси Умид Аҳмаджонов Uzbek Tigers профессиональ бокс клуби фаолияти тугатилгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу хабарларнинг барчаси асоссиз. Аксинча, Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида бокс бўйича Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасида уч йилдан буён мунтазам иштирок этиб келаётган “Uzbek Tigers” жамоасини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда бўлиб ўтадиган жангларни янгича форматда, мухлислар учун хақиқий бокс шоуси даражасида ташкил этиш ниятида кенг кўламда иш олиб бормоқда”, - деб таъкидлади Аҳмаджонов.

Эслатиб ўтамизки, бундан олдинроқ баъзи оммавий ахборот воситалари ва интернет нашрларида “Uzbek Tigers” клуби Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) мусобақасидан чиқариб юборилиши хақидаги миш-мишларни эълон қилди. Гўёки бу ҳақида Миллий академик драма театрида 16 феврал куни Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигини ташкил этишга бағишланган йиғилишда эълон қилинган.

 

Сурат манбаи: https://championat.asia/ru/uzb/news/vice-prezident-paxtakora-umid-axmadjonov-oficialno-pokinul-svoy-post

Янгилик билан ўртоқлашиш: