МОҚ ва Uzmobile ҳамкорлик келишуви имзоладилар

Дата: 14:59, 02-08-2016.

Тошкент. 2 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Uzmobile Ўзбекистон Мобил алоқа миллий оператори ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзоладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Хужжат Ўзбекистонда Олимпия ҳаракатини қўллаб қувватлашга қаратилган. Uzmobile унинг доирасида 2016-йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига ўзбек спортчиларининг қўллаб қувватлайди, уларнинг мусобақалардаги иштирокларини кенг ёритиш ва оммага маълумот беришга кўмаклашади”, - деб таъкидлашди оператор матбуот хизматида.

Таъкидланишича, XXXI ёзги Олимпия ўйинларида ўзбек спортчилари академик эшкак эшиш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, бокс, дзюдо, енгил атлетика, оғир атлетика, спорт гимнастикаси, стол тенниси, сузиш, таэквандо (WТF), теннис, трамполин, ўқ отиш, эркин ва юнон-рум кураш каби спорт турлари бўйича Ватан шаънини ҳимоя қилишади.

Маълумот ўрнида, XXXI Олимпия ўйинлари 5-21 август кунлари Рио-де-Жанейрода, XV Паралимпия ўйинлари эса 7-18 сентябрда бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: