Мобил илова ўзбек абитуриентларига ўқишга яхши тайёрланишга имкон беради
Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Global Solutions компанияси томонидан Давлат тест маркази кўмагида ишлаб чиқилган “MyTest” мобил иловаси ўзбек абитуриентларига олий ўқув юртларига яхшироқ тайёрланишга имкон беради, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақидаги маълумот Ўзбекистон Инлеллектуал мулк агентлиги сайтида жойлаштирилган.
Илованинг танишув намунасини Google Play иловалар дўконидан юклаб олиш мумкин.
“MyTest” деб номланган ушбу мобил илова тест саволлари тўпламидан иборат бўлиб, унинг ёрдамида бўлажак талабалар математика, кимё, физика, тарих, рус тили ва бошқа фанлар бўйича кириш имтиҳонлари саволлари билан танишишлари мумкин.
“MyTest” мобил иловаси тест топшириш имкониятидан ташқари тестлар статистикасини юритиш вазифасига ҳам эга. Бундан ташқари, унда республика бўйича барча олий таълим муассасалари маълумотлар базаси мавжуд бўлиб, бу фойдаланувчиларга олий ўқув юртини танлаш ва у ҳақда ахборотга эга бўлишга ҳам имкон беради.


