Мода усталари Тошкентдаги конференцияда йиғиладилар

Дата: 14:16, 17-11-2016.

Тошкент. 17 ноябр. ЎзТАГ – 23 ноябрда мода усталари Тошкентда “Fashion-саноатда инновация ва замонавий технологиялар” конференциясига йиғиладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу илмий-амалий форум Тошкент мода ҳафталиги доирасида ўтказилиб, 22 ноябр куни очилади.

Унинг доирасида фахрий меҳмонлар ва йирик ўзбек экспертлари маърузаларини тақдим қиладилар.

Конференцияда Италия Мода палатаси фахрий президенти Марио Бозелли (Mario Boselli) ва Италия Байерлар палатаси президенти Марио Деллолио (Mario Dell’Oglio) тақдимот қиладилар.

Конференция доирасида “Lux” тоифасидаги кийимларни ишлаб чиқариш ва илгари суриш, ўзбек модасининг ривожланиш истиқболлари, байерлар (buyer, харид қилувчи) институти мода бизнеси ривожидаги роли, мода саноатининг глобал истиқболлари муҳокама қилинади.

Мода саноатининг усталари “sustainable fashion”, яъни “барқарор мода” масаласини ҳам кўриб чиқадилар. Унга мувофиқ, эндиликда кийим кечак дизайни ва уни ишлаб чиқаришда буюм долзарб бўлишига эмас, балки бир неча мавсум хизмат қилишига урғу берилади.

Эслатиб ўтамизки, Тошкент мода ҳафталиги 22-27 ноябр кунлари бўлиб ўтади.

Ҳафталикнинг ташкилотчиси “Osiyo Ramzi” Ўзбекистон Республикаси дизайнерлар уюшмасидир. Тадбирда Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қувайт, Қирғизистон, Латвия, Польша ва Тожикистон мода саноати вакиллари қатнашадилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: