Модернизациядан сўнг “Шарғун” кўмир конининг қуввати 6 бараварга ошади
Тошкент. 8 сентябр. ЎзТАГ – Модернизациядан сўнг “Шарғун” кўмир конининг (Сурхондарё вилояти) қуввати 6 бараварга ошиб, ҳозирги йилига 150 минг тоннадан 900 минг тоннагача етади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Маҳаллий ОАВ хабарларига кўра, ушбу мақсадда яқинда конда биринчи портлаш амалга оширилган.
Лойиҳа Хитойнинг China Railway Tunnel Group (CRTG) ва China Coal Technology & Engineering Group компаниялари консорциуми ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Лойиҳани 2020 йилнинг биринчи бошида якунлаш режалаштирилмоқда, унинг умумий қиймати $94,5 млн.
Эслатиб ўтамизки, Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан биргаликда Ангрен-Поп темир йўлини электрлаштириш бўйича лойиҳани амалга оширган эди. Ушбу 19-километрлик туннель “Қамчиқ” довонидан ўтган.
2017 йил июлдан бошлаб мамлакат кўмир тармоғи тўлиғича “Ўзбекистон темир йўллари” ДАК таркибига киритилган.