Молия вазирлиги мутахассислари хорижий стажировкадан ўтмоқдалар
Тошкент. 27 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон Молия вазирлиги мутахассислари касбий малакасини ошириш мақсадларида хорижий стажировкадан ўтмоқдалар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Муассасадан хабар қилишларича, ушбу мақсадларда вазирлик томонидан республикадаги халқаро молия ташкилотлари ва қатор давлатлар дипломатик миссияларига жорий йилда Япония, Хитой, Корея, Германия, Франция, Чехия каби мамлакатларда хорижий ўқув курслари ташкил қилиш ҳақида хатлар юборилди.
Натижада жорий йилнинг апрелида вазирликнинг 10 мутахассислари учун “Давлат молиясини бошқарувини ислох қилиш ва бюджетнининг ғазна ижроси бўйича Чехия тажрибаси” дастури доирасида Чехия Республикасининг Иқтисодиёт ва менежмент институтида амалиёт ташкил этилди. Делегаия таркибига вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Тошкент вилояти ғазначилик тизимидаги ходимлар кирдилар.
Хозирда 20 ҳудудий молия ва ғазначилик тизими раҳбар ходимларини Хитой Халқ Республикасида режалаштирилган ўқув курсларида иштирок этмоқдалар. Ушбу делегация таркибига Бухоро ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари молия бошқармалари бошлиқлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 17 та ҳудудий молия ва ғазначилик тизими рахбар ходимлари кирган.
Бундан ташқари, вазирлик билан Кореянинг халқаро хамкорлик агентлиги (КОИCА) ўртасида вазирлик марказий аппаратидан 6 мутахассисни агентлик томонидан ташкил этиладиган “Монополияга қарши қонунчилик тизимни бошқариш потентсиалини ошириш” мавзусидаги ўқув-тренинг курсида иштирок этиши масаласи ҳам келишиб олинди.