Молия вазирлиги Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланганлигини аниқлади

Дата: 11:47, 29-07-2014.

Тошкент. 29 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг фаолиятини текширди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг 21 бўлинмаси томонидан бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг ҳолати текширилиб, белгиланганидан 37 дона кўп хизмат енгил автомобилларининг мавжудлиги аниқланди. Ушбу автомобилларга қараш учун 106,4 млн сўм кўп ошиқча маблағ сарфланган. Қўмита бўлинмаларида мамлакат табиий бойликларидан фойдаланиш юзасидан зарур назорат ўрнатилмаганлиги маълум бўлди. Виждонсиз тадбиркорлар эса бундан фойдаланган ҳолда бизнинг табиий ресусларимизни ўғирламоқдалар. Масалан, хусусий тадбиркорлар Р.Зокиров ва А.Хегайлар томонидан навбати билан 525,36 ва 635,76 тонна қизилмия илдизи экспорт қилинган. Текширув чоғида экспортга чиқаришга рухсат берувчи хужжатлар сохта эканлиги маълум бўлди. Натижада жами 584,9 млн сўмлик маҳсулотни экспорт қилиш учун рухсатномалар олинмаган. Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган ўсимликни рухсатсиз йиғиш натижасида 25,7 млрд сўмлик зарар етказилган”, – дейилади Молия вазирлиги хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: