Молия вазирлиги Ўзбекистон давлат халқаро облигацияларининг чиқарилиши ҳақида эълон қилди
Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Молия вазирлиги Ўзбекистон давлат халқаро облигацияларининг чиқарилиши ҳақида эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Республикасининг илк давлат халқаро облигацияларини чиқариш ва муваффақиятли жойлаштиришни таъминлаш мақсадида, 2019-йилнинг 7-14 феврал кунлари, АҚШнинг Нью-Йорк ҳамда Бостон, Буюк Британиянинг Лондон шаҳарларида “Роуд-шоу” (инвесторлар билан учрашувлар) бўлиб ўтади”, - дейилади Молия вазирлиги матбуот хизматининг сайтидаги хабарда.
Қайд этилишича, учрашувлар якуналри бўйича, жаҳон молия бозорларидаги шароитлардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизнинг илк давлат халқаро облигацияларини 5 ва/ ёки 10 йил муддат билан чиқарилиши режалаштирилмоқда.
Шунингдек, “Роуд-шоу” давомида Ўзбекистон Республикасининг делегацияси йирик инвесторлар билан музокаралар олиб бориши кутилмоқда. Бундай учрашувлар натижасида, республикамизнинг илк бор жаҳон молия бозорларига илк қадами қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси томонидан JP Morgan – глобал ко-ординатор ҳамда қўшма букраннер, Citi ва Gazprombank – қўшма лид-менежер ва букраннерлар этиб тайинланганлар.
Сурат манбаи: https://tass.ru