Молиявий кўмак дастури Намангандаги 773 корхонага ёрдам берди

Дата: 16:30, 09-07-2014.

Тошкент. 9 июл. ЎзТАГ – 2013 йилда Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидаги 775 корхона ва объектлар молиявий соғломлаштириш дастурига киритилди. Бугунда шундан 773таси фаолият юритмоқда ва молиявий барқарор ҳисобланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (УзТАГ).
Хусусийлаштириш қўмитасидан хабар қилишларича, 215 корхоналарга деярли 56 млрд сўмлик кредитлар ажратилди, корхоналарнинг ўз инвестициялари эса 61,5 млрд сўмга етди. Натижада ишлаб чиқариш ҳажмлари 174,8 млрд сўмга етди, экспорт эса $ 6,981 млнни ташкил қилди.
Жорий йилда 249 корхонани соғломлаштириш, 69,1 млрд сўмлик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. Айни пайтда корхоларнинг ўз маблағлари жалб этиладиган маблағлардан кўп бўлиб, 38,4 млрд сўмни ташкил қилади. Бунинг ҳисобига ишлаб чиқариш ҳажмларини 72 млрд сўмгача кўпайтириш кўзда тутилмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: