Moody’s агентлиги “Асака” ўзбек банки рейтингини тасдиқлади

Дата: 11:42, 06-02-2015.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги “Асака” ўзбек банки рейтингини “Барқарор” прогнози билан тасдиқлади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2015 йилнинг 1 январ ҳолатига келиб, банкнинг ялпи активлари 5,38 трлн сўмга, ялпи капитали 801,7 млрд сўмга, берган кредит ва лизинг маблағлари ҳажми 2,76 трлн сўмга етди. Банк кредит портфелида узоқ муддатли кредитлар миқдори 2,2 трлн сўмни ташкил қилди. Булардан 1,88 трлн сўми инвестицион кредитлардир”, – деб таъкидланади “Асака” банки хабарида.

2014 йилда банк томонидан иқтисодиёт реал тармоғи корхоналарини ривожлантиришга 1,79 трлн сўм кредит маблағлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 900 млрд сўмдан ошиқ маблағлар ажратилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: