Moody’s агентлиги “Ўзбек-Турк банк”ининг рейтингини янгилади

Дата: 10:28, 07-06-2014.

Тошкент. 7 июн. ЎзТАГ – Moody’s Investors Service Халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбек-Турк банк”и ёпиқ акционерлик жамиятининг молиявий барқарорлик рейтингини янгилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Банкдан хабар қилишларича, таниқли рейтинг агентлиги банкнинг молиявий барқарорлигини “Е” даражасида баҳолади.
Шунингдек, Moody’s агентлиги банкнинг миллий ва хорижий валютадаги узоқ муддатли ва қисқа муддатли депозитларини глобал шкала бўйича B2/Not Prime даражасида баҳолади. Банкнинг барча рейтинглари “барқарор” прогнозига эга.
2013 йил якунлари бўйича “Ўзбек-Турк банк”ининг активлари 135,54 млрд сўмни ташкил қилди, банкнинг ўз капитали 56,542 млрд сўмга, низом жамғармаси эса 30,894 млрд сўмга тенг бўлди.
Эслатиб ўтамизки, “Ўзбек-Турк банк”и ЁАЖ Ўзбекистондаги хорижий капитал иштирокидаги энг биринчи банк бўлиб, 1993 йилнинг 13 майида рўйхатга олинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: