“Moody’s” “Асака” ўзбек банкининг рейтингини тасдиқлади

Дата: 10:01, 26-02-2016.

Тошкент. 26 феврал. ЎзТАГ – “Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги “Асака” ўзбек банкининг рейтингини “Барқарор” даражасида тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Банкдан маълум қилишларича, банкнинг юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлиши, банкнинг халқаро майдондаги обрўсини янада ошиб бораётганлигидан ва мамлакат банк тизимидаги етакчилик мавқеини мустахкамланаётганлигидан далолат беради.

2016 йил 1 январ ҳолатига банк активлари миқдори 7 404,6 млрд сўмни, капитал ҳажми 915,7 млрд сўмни, кредит қўйилмалари ва лизинг хизматлари ҳажми 3 422,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Кредит портфели таркибида узоқ муддатли кредитлар 3 047,5 млрд сўмни, шундан инвеститсион кредитлар 2 612,0 млрд сўмни ташкил қилди.

2015 йил давомида “Асака” банк томонидан иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини ривожлантиришга 2 242,0 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга 1 168,0 млрд сўм миқдорида кредитлар ажратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: