Moody’s МДҲдаги энг қуйи валюта таваккалчиликлари Ўзбекистон банкларида деб ҳисоблайди

Дата: 09:43, 24-03-2017.

Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги “МДҲ банклари: долларлашиш даражаси бир қатор камайганига қарамасдан, валюта таваккалчиликлари сақланиб қолмоқда” номли ҳисоботини эълон қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Унда келтирилган маълумотларига кўра, МДҲ давлатлари банкларининг аксариятида юқори валюта таваккалчиликлари сақланиб қолмоқда. Бунга сабаб – хорижий валютадаги очиқ қисқа позициялар мавжудлигидир. Moody’s агентлиги фикрича, банк тизимларининг долларлашиши камайиб бориши эҳтимолга яқин бўлса-да, жараён аста-секин юз беради ва амалиёт шароитлари ҳамда мижозлар ишончининг тикланишига боғлиқ бўлади.

“Агентлик фикрича, валюта таваккалчиликлари МДҲнинг турли давлатларида фарқланади, айни пайтда Moody’s Украина, Озарбойжон, Тожикистон ва Беларусь банкларида энг юқори валюта таваккалчиликлари мавжуд деб ҳисоблайди. 

Ушбу хулосага юқоридаги давлатлар миллий валюталари волатиллиги, шунингдек, юқори долларлашиш даражаси ва улар банк тизимларидаги валюта актив ва пассивлари орасидаги узилишни ҳисобга олган ҳолда чиқарилган. Айни пайтда, энг қуйи валюта таваккалчиликлари Ўзбекистон банкларидадир”, - деб таъкидланади хулосада. 

Агентлик таҳлилчиларининг фикрига кўра, 2016 йилда МДҲ банклари бўйича хорижий валютадаги депозитлар улушининг пасайиши (5,9%) хорижий валютадаги кредитлар қисқариши даражасидан ортганига қарамай (2,9%), банкларда очиқ қисқа позицияси сақланиб қолмоқда. Банклар бу хавфларни камайтириш учун кўп қийматли келишувларни битта бозорда очишлари зарур бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: