Moody’s ва Ўзбекистон Марказий банки қўшма конференция ўтказдилар

Дата: 12:54, 24-04-2015.

Тошкент. 24 апрел. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий банки ва “Moody’s” халқаро рейтинг агентлиги биргаликда тижорат банкларининг халқаро рейтинг баҳоларини олиш масалаларига бағишланган навбатдаги 5-халқаро йиллик конференцияни ўтказдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) МБ сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

“Анжуманда тижорат банкларининг 300 ошиқ раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этдилар. Конференция доирасида евроҳудуд иқтисодиётидаги ўзгаришлар ва уларнинг МДҲ мамлакатларига таъсири, иқтисодий нобарқарорлик оқибатларининг активлар сифати, банк тизимининг ташқи зарбаларга мойиллиги масалалари кўриб чиқилди, шунингдек Ҳамдўстлик мамлакатлари банк тизимининг гирдобли ҳаракат шароитидаги таҳлили кўриб чиқилди”, - дейилади МБ маълумотида.

Бундан ташқари, “Moody’s” агентлиги экспертлари кредит рейтингини тақдим этиш методологияси бўйича батафсил маълумот бердилар ва Ўзбекистон банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар натижалари бўйича ўз мулоҳазаларини билдирдилар.

Эслатиб ўтамизки, “Moody’s” агентлиги ўтган йилнинг апрелидаги “Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш прогнози” деб номланган ҳисоботида кетма-кет бешинчи марта мамлакат банк тизимининг ривожланиш истиқболларини “барқарор” деб тасдиқлаган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: