Moody’s Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди

Дата: 17:54, 09-08-2016.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Moody’s халқаро рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизими бўйича барқарор прогнозини сақлаб қолди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Марказий банкнинг маълум қилишича, Moody’s прогнози банклар фаолити учун шароитлар қулайлигича қолишини акс эттиради.

“Яхши диверсификацияланган экспорт даромадларига эга иқтисодиёт ўзбек банклари фаолияти учун қулай муҳитни юзага келтиради, - деб таъкидлади Moody’s агентлиги катта вице-президенти Ольга Ульянова, - шу сабабли Ўзбекистон банк тармоғи қандайдир даражада қатор МДҲ мамлакатларига хос бўлган ўзгарувчанликдан ҳимояланган”.

Айни пайтда Халқаро валюта фонди (МВФ) 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ реал ўсиши 5% ташкил қилишини кутмоқда. Иқтисодиёт ўсиши Хитойга газ экспортининг ўсиши, инфраструктура харажатлари билан боғлиқ ички талаб юқорилиги ва маошлар ўсиши билан боғлиқ.

Moody’s агентлиги қулай операция шароитларида ўзбек банкларидаги муаммоли кредитлар улуши прогноз даври (12-18 ой) мобайнида барқарор даражада: берилган кредитлар умумий ҳажмининг 4-5% даражасида қолишини кутмоқда.

Бундан ташқари, рейтинг агентлиги прогноз қилишича, яқин бир-бир ярим йил ичида сектордаги зарар йиллик ҳисобда барча берилган кредитларнинг ўртача бир йиллик ҳажмининг 1,5%дан ошмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: