Мосгордума Россия пойтахтида Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатишни маъқуллади

Дата: 14:35, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Мосгордума Россия пойтахтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатишни маъқуллади, деб хабар беради ТАСС.

“Шаҳарни қуйидаги монументал-декоратив санъат асарлари билан тўлдириш таклиф этилмоқда: Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик, Уильям Шекспирга ёдгорлик”, - деди Мосгордуманинг маданият ва оммавий алоқалар бўйича раиси Евгений Герасимов.

Ёдгорлик Катта Полянка кўчаси яқинидаги 39-уй ва Казачий кўчасидаги 13-уй орасида, элчихона олдида жойлашган, Ислом Каримов номидаги хиёбонда ўрнатилади.

Олдин хабар берилгани каби, Ўзбекистонда Ислом Каримовга ёдгорлик яратиш бўйича халқаро танлов эълон қилинган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрда 79 ёшида инсульт оқибатади вафот этди. У туғилган шаҳри Самарқандда мусулмон анъаналарига кўра дафн этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: