Москва атрофидаги Раменскоедаги ёнғинда вафот этганлардан учтаси Ўзбекистондан деб ҳисоблашмоқда
![](/upload/iblock/af9/af967ce45045e900000568bc58fb1ed6.jpg)
Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Москва атрофидаги Раменскоедаги ёнғинда вафот этганлардан учтаси Ўзбекистондан деб ҳисоблашмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВга асосланган ҳолда.
“Бошланғич маълумотларга кўра, ҳар уч вафот этган – ўзбекистонлик ишчилар”, - деди РИА Новости манбаси.
Олдинроқ вафот қилганлар орасида икки аёл ва бир эркак бўлгани хабар қилинган эди.
РИА Новостига РФ ФВВ ҳудудий бошқармаси вакилининг аниқлаштиришича, Раменскоедаги дўконда содир бўлган ёнғин 8 декабрда юз берган.
Сурат манбаи: https://lenta.ru/news/2017/08/09/taganka12/