Москва хиёбонларидан бирини Ислом Каримов номи билан аташ режалаштирилмоқда
Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Москва хиёбонларидан бирини Ислом Каримов номи билан аташ режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) шаҳар мэрияси сайтига асосланган ҳолда.
“Ўзбекистоннинг Москва шаҳри марказидаги консуллиги ва меҳмонхонаси яқинида барпо этилган хиёбонга Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти (Ислом Каримов – ЎзТАГ) номи берилади. Якиманка туманидаги хиёбон Большая Полянка кўчасидаги 39-уй ва Казачье 1-тор кўчасидаги 13-уй оралиғида жойлашган”, - дейилади душанба куни тарқатилган хабарда.
Таъкидланишича, хиёбонга Ислом Каримов номини бериш илтимоси билан Россия ва Ўзбекистон фан, сиёсат ва санъат намояндалари чиқишган.
“Москва шаҳри маъмуриятининг 1 ноябрдаги мажлисида мазкур ҳиёбонга Ўзбекистоннинг биринчи президенти номини бериш масаласи кўриб чиқилади”, - дейилади хабарда.
Шундан сўнг таъкидланишича, олдинроқ Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга атаб ёдгорлик хиёбони барпо этиш ҳақидаги таклифни Москва мэри ҳузуридаги шаҳар мэрининг ўринбосари Леонид Печатников бошлиқ Ҳудудий бирликларни номлаш бўйича шаҳар комиссияси қўллаб-қувватлаган.
Эслатиб ўтамизки, И.Каримов 2016 йил 2 сентябрда миясига қон қуйилиши оқибатида ҳаётдан кўз юмган эди.