Москва марказидаги хиёбон Ислом Каримов номи билан аталди

Дата: 07:25, 02-11-2016.

Тошкент. 2 ноябр. ЎзТАГ – Москвадаги Якиманка туманидаги хиёбонга Ислом Каримов номи берилди. Бунга доир тегишли қарор Москва ҳокимияти йиғилишида РФ пойтахти мэри Сергей Собянин томонидан сешанба куни қабул қилинди, деб хабар беради РИА Новости мухбири.

“Президентнинг Каримов хотирасини абадийлаштириш ҳақидаги топшириғига мувофиқ хиёбонга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилади. У Ўзбекистон консулхонаси яқинида жойлашган", - деди Собянин.

Олдин маълум қилингани каби, Ислом Каримов номи билан Ўзбекистоннинг консуллик бўлими ва меҳмонлар уйи яқинида жойлашган Якиманка туманидаги хиёбонга берилди. У 39 уй, Большая Полянкадаги 1-қурилиш ва 1-Казачий кўчасидаги 13-уй орасида жойлашган.

Олдинроқ Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти шарафига мемориал хиёбон барпо этиш ҳақидаги таклифни Москва мэри ўринбосари Леонид Печатников раҳбарлигидаги Ҳудудий бирликларни номлаш бўйича шаҳар комиссияси маъқуллаган эди.
Шунингдек, Россия ва Ўзбекистоннинг фан, сиёсат ва санъат арбоблари Москва ҳукуматига хиёбонни Каримов номи билан аташ таклифи билан чиққан эдилар.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов 2 сентябр куни 78 ёшида вафот этди. У ўзи туғилиб-ўсган Самарқанд шаҳрига мусулмон одатларига кўра дафн этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: