Москва мэри Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатиш ҳақида фармойиш берди
Дата: 17:20, 30-10-2017.
Тошкент. 30 октябр. ЎзТАГ – Москва мэри Сергей Собянин собиқ совет шоир ва ёзувчиси Самуил Маршак ва Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовга ёдгорлик ўрнатиш ҳақида фармойишни имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ҳужжатларда айтилишича, Маршакка ёдгорлик 2019 йил охиригача Лялин майдонида пайдо бўлади, Каримов шарафига монумент эса Большая Полянка кўчасидаги унинг номи билан аталувчи хиёбонда ўрнатилади.