Москва-Тошкент самолётида пассажир ҳалок бўлди

Дата: 11:31, 27-12-2019.

Тошкент. 27 декабрь. ЎзТАГ – Москва-Тошкент самолётида пассажир ҳалок бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"26 декабрь куни Москва–Тошкент йўналиши бўйича самолёт парвозида 50 ёшли Ўзбекистон фуқароси А.Қ. ўзини ёмон ҳис қилди. Оқибатда 602 рейс "Внуково" аэропортига қайтди. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамай, ҳамюртимиз вафот этди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

“Ўзбекистон элчихонасининг Москва шаҳридаги консуллик бўлими (Россия) ушбу вазиятни назоратда ушлаб туради.

 

Сурат манбаи: uz24.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: