Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл май-июнда Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 18:01, 14-04-2017.

Тошкент. 14 апрел. ЎзТАГ – Москва ва бутун Рус патриархи Кирилл май-июнда Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ташриф эҳтимоли ҳақида “Интерфакс” агентлиги РФ ТИВ учинчи департаменти директори ўринбосари Евгений Терехинга асосланиб хабар қилмоқда. 

У Давлат думасининг МДҲ масалалари бўйича қўмитаси мажлисида ҳозирги вақтда патриархнинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрилаётганлигини таъкидлаб ўтди. 

Унинг қайд этишича, патриарх Кириллнинг ташрифи шу йилнинг 21-25 апрелига режалаштирилган эди, аммо ташриф муайян сабабларга кўра, шу йилнинг май-июнига кўчирилиши мумкин.

Терехиннинг маълумотига кўра, ташриф саналари ҳали келишилгани йўқ.  

Янгилик билан ўртоқлашиш: