Москва вилоятида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки нафар ўзбекистонлик жабрланди
Тошкент. 13 сентябрь. ЎзТАГ – Москва вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки ўзбекистонлик жабрланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон элчихонасининг Россиядаги консуллик бўлими маълумотларига кўра, 12 сентябрь куни Москва вилояти ҳудудида М-2 "Қрим" автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди. Унда Ўзбекистон фуқаролари – ҳайдовчи О.А. ва йўловчи Н.Т. жабрланди. Улар Подольск шаҳридаги Марказий туман касалхонасига ётқизилди", - дейилади Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланганидек, элчихонанинг консуллик бўлими вазиятни назорат остига олди ва Подольскнинг тегишли тузилмалари билан ишчи алоқалар ўрнатди.
Сурат манбаи: 24.kz