Москвада кўчма масжидлар қатнай бошлаши мумкин

Дата: 13:57, 11-02-2015.

Тошкент. 11 феврал. ЎзТАГ – Москва кўчалари бўйлаб кўчма мобиль масжидлар қатнай бошлаши мумкин. Бир гуруҳ ташаббускор мусулмонлар ушбу лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган 1 млн рублни тўплашга киришдилар, деб хабар қилади ТАСС.

“Масжид прицепга ўрнатилган алоҳида таҳоратхона ва кичик ибодат хонасидан иборат бўлади”, - деб маълум қилди лойиҳа ташаббускори бўлган россиядаги биринчи HalalGuide мусулмон навигатори жамоаси.

Прицепда озиқ-овқат маҳсулотлари сотувчи автоматлашган ускуналар жойлаштирилади. Бу лойиҳанинг ўзини қоплаши ва бир оз фойда олишига имкон беради, деб аниқлаштиради агентлик.

Масжид хизматларидан бепул фойдаланиш мумкин бўлади. Бунинг учун сайтда буюртма қолдириш зарур. Шундан кейин масжид кўрсатилган жойга келади. Лойиҳа ташаббускорлари Москвада ана шундай икки масжид қатнаши ва яна олтитаси муқим жойлаштирилишига умид қилишмоқда. Буюртмага кўра масжидлар Москванинг йирик бизнес марказлари олдига келиб, бу ерда кечга қадар қолиши режалаштирилмоқда.

Бугунга келиб Россия пойтахтида олти масжид мавжуд. Булар Жоме, Поклонний тоғидаги Мемориал, Большой Татарскийдаги Тарихий, Отраднийдаги “Ярдям” ва “Инам”, Эрон элчихонасидаги масжидлардир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: