Москвада МДҲ бўлган 250 ортиқ муҳожирга маошларини тўламаганлик бўйича жиноий иш қўзғатилди

Дата: 17:55, 17-02-2017.

Тошкент. 17 феврал. ЎзТАГ – Тергов қўмитасининг пойтахт бошқармаси терговчилари прокурорлик текшируви материаллари асосида МДҲ бўлган 250 ортиқ муҳожирга маошларини тўламаганлик факти бўйича жиноий иш қўзғатдилар, деб хабар беради ТАСС Москва прокуратурасига асосланган ҳолда.

“Прокуратурага “Горизонт” МЧЖ томонидан Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон ва бошқа мамлакатлик меҳнат муҳожирларидан маошларини тўламаганлик факти бўйича 250 ортиқ аризалар келиб тушди.Улар билан меҳнат шартномалари тузилмаган”, - дейишди прокуратурасида.

Прокурорлик текширувида хорижликлар меҳнат қилгани, аммо уларга меҳнат шартномалари тузилмагани, маошлари берилмагани ҳақида етарлича далиллар тўпланган.. Натижада 2016 йил августдан 2017 феврали орасида 10 млн рублдан зиёдлик қарздорлик тўпланган.

“Прокурорлик текширувида материаллари “Горизонт” МЧЖ раҳбариятини жиноий жавобгарликка тортиш бўйича масалани ҳал қилиш учун тергов органларига йўлланган. Натижада Басманний туманлараро прокуратураси томонидан РФ ЖК 145.1 модаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган”, - деб хабар қилишди прокуратурада.

Олдинроқ юқоридаги МЧЖ прокурорлик текшируви ўтказилиб, меҳнат шартномалари тузилган ишчиларга ҳам маошлари берилмагани, 8,8 млн рублдан ортиқлик қарздорлик юзага келгани аниқланган эди, деб аниқлаштиришди прокуратурада.

Прокурор юридик шахс ва унинг раҳбарига нисбатан маҳмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида 2 иш очган. “Айбдорлар маъмурий жавобгарликка тортилди. Лавозимдаги шахслар интизомий жавобгарликка тортилди”, - деб таъкидлашди прокуратурада.

Назорат органи маълумотига кўра, корхона меҳнат шартномалари тузилган ишчилар олдида юзага келган қарздорликни ёпиш бўйича чоралар кўрмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: