Москвада миграция патенти 7% га ошди

Дата: 11:28, 04-01-2020.

Тошкент. 4 январь. ЎзТАГ – Москва (Россия)да миграция патенти 7% га ошди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"2020 йилнинг 1 январидан бошлаб чет элликлар, шу жумладан, Ўзбекистон фуқаролари учун Москвада ишлаш ҳуқуқини берувчи патент 7% га ошди ва ойига 5350 рублни (Ўзбекистон Марказий банки (МБ) 4 январь курси бўйича – 819459,5 сўм) ташкил этди", – дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар ишга жойлашиш учун Россияга келганларнинг сони бўйича етакчилик қилмоқда. 2019 йилнинг биринчи ярмида Россияга 918 мингга яқин ўзбекистонлик келган.

Сурат манбаи: sugdnews.com

Янгилик билан ўртоқлашиш: