Москвада Россия-Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлариаро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Дата: 13:37, 31-08-2016.

Тошкент. 31 август. ЎзТАГ – Куни кеча, 30-августда Москвада Россия-Ўзбекистон ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 30-августида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги 2016-2017-йиллар учун мўлжалланган Ҳамкорлик дастурига кўра вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди”, - деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати.

Россия томонидан ТИВ МДҲ Биринчи департаменти директори Михаил Евдокимов бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Маслаҳатлашувлар давомида МДҲ доирасидаги иккитомонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: