Москвада “Шарққа мафтунлар” кўргазмаси очилмоқда
Тошкент. 24 июн. ЎзТАГ – Москвадаги ArtStory галереясида “Шарққа мафтунлар” кўргазмаси очилмоқда, деб хабар беради жума куни Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Независимая газета” маълумотларига кўра, кўргазма 1920-1930-йилларнинг Александр Волков, Александр Лабас, Михаил Курзин, Александр Николаев (Усто Мумин), Виктор Уфимцев, Надежда Кашина, Амшей Нюренберг, Николай Карахан, Вениамин Кедрин, Вадим Гуляев, Владимир Фаворский ва бошқа таниқли тажрибачи рассомлар ижодининг “шарқ” даври билан таништиради.
“Ташкилотчилар 150 ишни ажратиб олганлар. Улар орасида ҳаёти ва ижодини Туркистон билан боғлаган рассомларнинг мўйқалам, графика ва ҳайкалтарошликка оид ишлари бор. Кўплаб ишлар илк маротаба кўрсатилади. Ёрқин ва ўзига хос ишлар умумий бадиий дунёқарашга нисбатан илғор бўлиб, бу Ғарбдан эмас, балки Шарқдан кириб келган ҳақиқий авангард услубига хос ишлардир. Расмларда европа авангарди, кубофутуристлар, супрематистларнинг таъсири яхши сезилади. Айни пайтда, Ўрта Осиё маданияти биринчи планга чиқади”, - дейилади НГ мақоласида.