Москвада таниқли тошкентлик рассомнинг кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 13:17, 26-05-2014.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – 30 майдан 15 июнга қадар Москвадаги Шарқ ҳалқлари санъатлари давлат музейида “Александр Кедрин. Англаб етиш” номли кўргазма бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу тошкентлик таниқли рассом Александр Кедриннинг Москвадаги биринчи йирик кўргазмаси бўлиб, унда 1950 йилларнинг охиридан ҳозирга қадар чизилган 70 ортиқ тасвирий санъат асарлари намойиш этилади. Рассом сифатида Кедрин шарқ миниатюра ва керамикасининг қадимий анъаналари, шунингдек, Алексей Волковнинг рамзий абстракция услуби таъсирида шаклланди. Рассом ушбу мўйқалам устасини умрининг охирги йилларида учратган эди. Айнан Тошкентда Кедрин таниқли керамист-монументалист сифатида танилди ва 30 йил давомида “метареализм” деб аталган услубда абстракт тасвирий санъат асарлари ишлади”, - деб таъкидлади кўргазма ташкилотчиларидан бири Люсинэ Петросян.
Бундан ташқари, кўргазма давомида рассом ҳаёти-ижодига бағишланган “Оламнинг яратилиш формуласи” номли рус тилидаги биринчи нашрнинг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: