Москвада янги ўзбек-россия савдо уйи очилди

Дата: 15:29, 20-12-2016.

Тошкент. 20 декабр. ЎзТАГ – “Ўзагроэкспорт” компанияси Россиянинг озиқ-овқат маҳсулотлари еткизиб берувчи улгуржи-савдо компанияси “Марка-Фуд” билан биргаликда Москвада “Марка Фуд Узагро” савдо уйини очдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 “Савдо уйи Россия Федерацияси ҳудудида Ўзбекистон мева-сабзавот етиштирувчилари манфаатларини тақдим этади. Бу эса харидорларга сифатли мева-сабзавот маҳсулотларини воситачиларсиз, тўғридан-тўғри сотиб олиш, товарни Россияда қабул қилиб олиш, шунингдек, логистика ва божхона хизматларини бир ерда олиш имконини беради”, - деб таъкидлашди “Ўзагроэкспорт” АЖда.

Россиялик ҳамкор бўлган "Марка Фуд" Москва ва Москва вилоятида етакчи улгуржи савдо корхоналаридан бири бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан шуғулланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: