Москвада ўзбек фестивали бўлиб ўтди

Дата: 15:42, 31-10-2014.

Тошкент. 31 октябр. ЎзТАГ – Москвадаги “Покровский” паркида Ўзбекистон маданияти, санъати ва анъаналари тақдим этилган фестиваль бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” МК расмий сайтида жойлаштирилган маълумотга кўра тадбир Москва шаҳри Маданият Департаменти ва “Маяк” маданият уйи томонидан Ўзбекистоннинг россиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган.

Фестивалда ўзбек миллий кийим-кечаклари, рақслари, қўшиқлари тақдим этилди, турли амалий санъат намуналари, ўзбек ошхонаси таомларини таёрлаш бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.

Фестивал жамоатчиликнинг Ўзбекистон тарихи, маданияти ва бугунги кунига ўсиб бораётган қизиқишини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: