Москвада ўзбек-россия ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди

Дата: 17:26, 20-01-2017.

Ташкент. 20 января. УзТАГ – 19 январда Москвада ўзбек-россия ташқи ишлар вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон ТИВ маълумотига кўра, музокараларда Россия томонидан Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Василий Небензя бошчилигидаги делегация иштирок этди.

Мулоқот давомида МДҲ доирасидаги иккитомонлама ҳамкорликнинг долзарб жиҳатлари ҳамда Ўзбекистон-Россия кун тартибининг бошқа масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Маслаҳатлашувларда Тошкент шаҳрида МДҲ ташқи ишлар вазирлари кенгашининг бўлажак мажлисига ва иккитомонлама ҳамкорлик доирасидаги бошқа тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: