Москвада ўзбек-россия ҳукуматлараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди

Дата: 17:54, 29-03-2016.

Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – Москвада Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг 17-йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

ТИАИСВ хабар беришларича, ўзбек делегациясига бош вазирнинг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилик қилган.

Россия делегациясини ҳукумат раисининг ўринбосари Дмитрий Козак бошқарган.

“Йиғилиш кун тартибига биноан, Ўзбекистон Республикасига 2014 йил декабр ойида амалга оширилган олий даражадаги ташриф давомида эришилган келишувларни амалга ошириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари, транспорт ва транзит соҳаларида ўзаро ҳамкорлик, Марказий Осиё минтақаларда сув-энергетика соҳаларида келишилган сиёсат юритиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди”, - деб таъкидлашди ТИАИСВ матбуот хизматида.

Комиссия йиғилиши натижаларига кўра эришилган келишувлар қайд этилган протокол имзоланди. Томонлар навбатдаги ўн саккизинчи Комиссия йиғилишини 2017 йил Ўзбекистон Республикасида ўтказишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: