Москвадан Ўзбекистонга учаётган самолёт Қозонда мажбуран қўнди

Дата: 14:55, 28-10-2016.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Москвадан Ўзбекистонга учаётган самолёт бортидаги йўловчи ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли Қозонда мажбуран қўнди, деб хабар беради жума куни “Интерфакс”.

“Жума кунига ўтар кечаси Москва-Наманган (Ўзбекистон) рейси билан учаётган Аэробус А321 Қозон аэропортида рейс йўловчиси ўзини ёмон ҳис қилгани сабабли қўнди”, - дейилади хабарда.

Россия ФВВ Татарстон бўйича бошқамаси матбуот хизматидан агентликка маълум қилишларича, лайнер Домодедово (Москва)-Наманган йўналишида рейс бажарган.

Агентликнинг аниқлаштиришича, учиш пайтида 1992 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаросининг бурнидан қон келган.

Агентлик ҳамсуҳбатининг сўзларига кўра, эркак касалхонага ётқизилган ва соат 3.54да самолёт йўналишини давом этган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: