МСК ОАВда қайта овоз бериш якунлари бўйича сайланган депутатлар рўйхатини эълон қилди

Дата: 16:21, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси ўзбек  парламенти қуйи палатасига қайта овоз бериш якунлари бўйича сайланган 22 депутатлар рўйхатини эълон қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Рўйхат билан қуйида танишиш мумкин.

Хусусан, қайта сайлаш жараёнида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан 8 депутат, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан 6 депутат, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан 5 депутат ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан 3 депутат сайланди.

2014 йил 21 декабрдаги сайловлардан кейин сайланган 135 депутатнинг 52таси ЎзЛиДеПга, 36таси “Миллий тикланиш”га, 27таси ЎХДПга ва 20таси “Адолат” партиясига тегишли. Яна 15 депутат Ўзбекистон экологик ҳаракатининг вакилларидир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: