МСК Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилди

Дата: 22:07, 07-01-2015.

Тошкент. 7 январ. ЎзТАГ – Марказий сайлов комиссияси (МСК) Ўзбекистон президенти сайлови бўйича сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу қарор Марказий сайлов комиссиясининг раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов томонидан ўтказилган мажлисда қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказидан хабар қилишларича, Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови бўйича сайлов округлари тузиш тўғрисида қарор “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг 9 ва 14-моддаларига мувофиқ қабул қилинган.

МСК томонидан Ўзбекистон Республикаси президенти сайловини ўтказувчи сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри чегаралари доирасида тузилган.

 Мажлисда президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: