МТС йил охиригача Ўзбекистондаги активларининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин

Дата: 15:43, 01-05-2014.

Тошкент. 1 май. ЎзТАГ – МТС уяли алоқа оператор йил охиригача Ўзбекистондаги шўъба корхонаси – 2013 йилда банкрот деб топилган “Уздунробита” МЧЖ ХК активларининг бир қисмини қайтариб олиши мумкин, дея хабар берган РИА Новостига ўзбек ҳукуматидаги вазият билан таниш манба.
“Энг юқори даражада музокаралар кетмоқда, йил охиригача МТС ўз мулкининг бир қисми ва алоқа частоталарини олиши мумкин”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Эслатиб ўтамизки, куни кеча “Ведомости” газетасига асосланган ҳолда МТСнинг Жаҳон банки ҳузуридаги инвестицион баҳсларни ажрим қилиш бўйича Халқаро марказга берган даъво аризасини кўриб чиқиш томонларнинг келишувига кўра вақтинчалик тўхтатилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Газета манбалари маълумотларига кўра, томонлар музокаралар олиб бормоқда. Улар натижасида МТС яна Ўзбекистонда иш бошлаши мумкин, деб ёзади нашр.

Янгилик билан ўртоқлашиш: