МТВ Самарқанд болалар боғчаларида заҳарланиш ҳолатини ўрганиб чиқди
Тошкент. 15 октябрь. ЎзТАГ – Мактабгача таълим вазирлиги (МТВ) Самарқанд боғчаларида заҳарланиш ҳолатини ўрганиб чиқди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"МТВ ишчи гуруҳи Самарқанддаги 80-, 98-, 106-сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг заҳарланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди. Ҳаммаси бўлиб 2019 йилнинг 10-11 октябрь кунлари 31 та тарбияланувчиси касалхонага ётқизилди. Айни пайтда болаларнинг аҳволи қониқарли, 25 та тарбияланувчи касалхонадан чиқди", – дейилади МТВ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилганидек, МТВ ушбу болалар боғчаларида шароитларни ўрганиб чиқди, унда озиқ-овқат аутсорс усули билан ташкил этилди. Болаларнинг соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган қўпол қоидабузарликлар аниқланмаган.
Заҳарланишнинг сабаби давлат санитария-эпидемиология назорати маркази томонидан болалар таҳлиллари асосида, шунингдек, МТМ ишчи гуруҳ томонидан маҳсулотлар, ошхона анжомлари, қўллар ва кийим-кечакларни ювиш орқали аниқланади.
Сурат манбаи: mdo.uz