Муассасалараро гуруҳ Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар учун Марказий Осиёга ташриф буюради

Дата: 16:54, 21-04-2015.

Тошкент. 21 апрел. ЎзТАГ – Марказий Осиёдаги беш республиканинг ҳиссаси муҳимлигини тан олган ҳолда муассасалараро гуруҳ Афғонистон бўйича маслаҳатлашувлар учун Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистонга ташриф буюради, дея хабар қилади Қирғиз телеграф агентлиги (КирТАГ).

АҚШнинг ҚР элчихонаси маълумотларига кўра, АҚШ давлат котиби ўринбосарининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дэниэл Розенблюм ва Афғонистон ҳамда Покистон бўйича махсус вакили ўринбосари Лорел Миллер бошчилигидаги гуруҳ ҳудуд мамлакатлари пойтахтларида АҚШнинг ушбу ҳудуддан қатъий манфаатдорлиги, шунингдек, Афғонистондаги сўнгги воқеларни муҳокама қилиш учун ташриф буюради.

“Ушбу маслаҳатлашувлар кейинги беш йил ичида Марказий Осиёдаги ҳамкорларимизнинг илтимосларига кўра ўтказилмоқда. Гуруҳ Афғонистондаги кейинги воқеалар, Миллий бирлик ҳукуматининг сайланиши, хавфсизлик соҳасидаги жорий вазият, НАТОнинг Афғонистондаги миллий мудофаа кучларига ёрдам бўйича миссияси каби масалаларни муҳокама қилади. Қўрама Штатлар Марказий Осиё мамлакатлари билан умумий муаммо ва хавфларни ҳал қилишда ҳамкорлик, шунингдек, ҳудудий ҳавфсизлик масалалари бўйича яқиндан ҳамкорликка умид қилмоқда”, - дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: