Мудофаа вазирлиги Ўзбекистоннинг учта вилояти йўлларида ҳарбий техника колоннаси ҳаракатланиши ҳақида огоҳлантиради

Дата: 13:55, 28-03-2019.

Тошкент. 28 март. ЎзТАГ - Мудофаа вазирлиги Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари йўлларида ҳарбий техника колоннаси ҳаракатланиши ҳақида огоҳлантирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Қуролли кучлар Бош штаби томонидан 26 март куни Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари жанговар тайёргарлигини текшириш бошланди. Ҳарбийлар 27, 28 ва 29 март кунлари Қашқадарё, Сурхондарё ва Бухоро вилоятлари йўлларида ҳаракатга чиқадилар.

"Автомобил йўлларида аварияларнинг олдини олиш учун Мудофаа вазирлигининг раҳбарлари ҳаракатланаётган коллоннага аралашмаслик, фуқароларнинг йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишлари ва йўл ҳаракати ходимларининг талабларини шубҳасиз бажаришларига қатъий равишда чақирадилар", дейилади хабарда.

Сурат манбаи: autostrada.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: