Мундиалнинг олтинчи куни бизга нималар тайёрламоқда?
Тошкент. 19 июн. ЎзТАГ – Тўлқин Ташимов. Футбол бўйича Россиядаги жаҳон чемпионатининг олтинчи куни нима билан тугаши оддий саволлардан эмас. Ўтган ўйинларнинг натижалари ўйинларни олдиндан айтиб бўлмаслиги ва аутсайдерларнинг ҳам сюрпризлар қилишга қодирлигини кўрсатди.
Лекин, айтиш мумкинки, жамоаларнинг кучи тенг эмас, ва буни тан олиш керак.
Хуллас, Тошкент вақти билан 17.00да майдонга Колумбия ва Япония термалари тушади. Шубҳасиз, колумбияликлар бу ерда фаворитдирлар. Хамес Родригес, Радамель Фалькао, Хуан Куадрадо, Карлос Бакка, Кристиан Сапата – бу бутун дунё танийдиган футболчиларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати. Шубҳасиз, японлар – аутсайдер. Тўғри, уларда дортмунднинг “Боруссия”сидан бўлган Синдзи Кагава ва мексиканининг “Пачук” клубида ўйновчи ветеран Кэйсукэ Хондалар бор, лекин колумбияликларга қарши туриш учун бунинг ўзи етарли эмас.
90%га қарши 10% эҳтимол билан жанубий америкаликлар ғалаба қозонадилар.
Соат 20.00да Польша ва Сенегал беллашади. Қизиғи, европаликлар ҳозирда бутун тарихидаги энг кучли таркибга эгалар. Левандовский, Блащиковский, Милик, Глик, Крыховяк, Пищеклар Польша термасининг асосини ташкил қилади. Жамоа гуруҳдан плей-оффга чиқиб, турнир фаворитларининг режаларини бузиш кучига эга. “Ливерпул”да ўйновчи Садио Мане, италиянинг “Наполи”сига мансуб Калиду Кулибали ва франциянинг “Лилл”ида тўп сураётган Мусса Соулар ҳам ёмон учлик эмас, лекин бу куч полякларга қарши ишламаслиги мумкин.
70%га қарши 30% эҳтимол билан поляклар ғалаба қозонадилар.
Соат 23.00да Россия ва Миср ЖЧ-2018нинг А гуруҳидаги энг муҳим ўйинни ўтказадилар. Россия термасининг бош кучи марказда жамулжам бўлиб, хужумчи Федор Смолов ва Артем Дзюбалар, аминманки, жиддий вазифаларни бажаришга қодир эмас.
Головин Саудия Арабистони билан ўйиндаги ўз ўйинидан бир бўлагини кўрсатиши мумкинми – катта савол. Дмитрий Черишев саудияликларга қарши ўйиндаги каби самарали ҳаракат қила оладими-йўқми – ноъмаълум. Олдин ёзганимдай, Муҳаммад Салоҳ бўлган ва бўлмаган “Ливерпуль” - иккита бошқа-бошқа жамоалар. Ўз навбатида, Салоҳ бўлган ва бўлмаган Миср термаси ҳам икки бошқа бошқа жамоа.
Россия термаси бўйича қандай савол бермайлик, кўп нарса (агар ҳаммаси бўлмаса), Муҳаммад Салоҳнинг ҳолатига боғлиқ. Агар у мезбонлар билан ўйинга яхши формада етиб келса, тўғрисини айтганда, россияликларнинг аҳволи чатоқ бўлади. Агар Салоҳ 50 фоизга тайёр бўлса, ҳамма нарса бўлиши мумкин. “Реал”лик Серхио Рамос Чемпионлар лигаси финалида намойиш этган учинчи вариант тўғрисида ҳатто ўйлагим ҳам келмаяпти.
Шу сабабли, ҳеч қандай фоизларсиз футболдан завоқ олишга ҳаракат қиламиз.
Сурат манбаи: http://www.interfax.ru/wc2018/578803