Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар уч кун дам оладилар

Дата: 14:24, 29-08-2016.

Тошкент. 29 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг тегишли қарори билан жума, 2 сентябр куни дам олиш куни деб эълон қилинди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“2016 йилнинг 4 сентябри, якшанба куни 2016 йил 2 сентябр, жума кунига ўтказилсин. 2016 йилнинг 4 сентябри, якшанба куни эса иш куни деб эълон қилинади”, - дейилади хужжат матнида.

Ушбу қарор Ўзбекистон Мустақиллигининг 25-йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида қабул қилингани ҳам айтиб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: